Россия Сурияда “янглиш стратегияси”ни давом эттирар экан, АҚШ у билан ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнот берди.

“Россиянинг стратегияси янглишдир, - деди у. – Россия самолётлари мутлақо бошқа объектларни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Россия томонининг баёнотларига қарамай, биз уларнинг стратегияси ўзгармагунига қадар ҳамкорликни йўлга қўймаймиз”.
Шу билан бирга, у “ҳарбийларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун керакли ахборот каналлари сақлаб қолинган”ини айтди.