Пентагон раҳбари АҚШ томонидан Қундузда фожиавий хатога йўл қўйилганини тан олди

Жаҳон 07 Октябрь 2015 5188

АҚШ Мудофаа вазирлиги Қўшма штатларнинг Ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" касалхонасини нишонга олиб, фожиавий хатога йўл қўйганини тан олди.

Пентагон раҳбари Картер фожиа натижаси қурбонларининг яқинларига таъзия билдирган ва бу ҳолат бўйича текширувлар олиб борилиши ҳақида маълумот берган.

"Биз бу вазият бўйича қилиш керак бўлган барча ишни амалга оширамиз, хатолик сабабини синчиклаб ўрганамиз. Тегишли шахсларга жавобгарлик юкланади", дейди Картер.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрга ўтар кечаси Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" шифохонаси АҚШ ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган ва мижозлар ётган ўринларида ёниб кетганди.

Шунингдек, Қундузда авиазарбага учраган шифохона қурбонлари сони 22 нафарга етгани маълум бўлган.

Кўпроқ янгиликлар