Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Россия Суриядаги ихтилофга аралашиши билан учинчи жаҳон уруши бошланишини янада яқинлаштирди.

Бу ҳақда у Тарас Шевченко номли Киев давлат университети ҳарбий институти тингловчилари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
“Биз шуни тушунишимиз керакки, Россиянинг Сурияда ташлаган мутлақо масъулиятсиз қадамлари биз учун учинчи жаҳон урушини яқинлаштирди”, - таъкидлади у.