Россия президенти Владимир Путин Россия ҳаво космик кучлари гуруҳи Сурия армиясининг ердаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.

“Кейинги ишларга тўхталадиган бўлсак, илгари келишганимиздек, у Сурия армияси қадамлари билан мувофиқлаштирилади. Ҳаво космик кучлари Сурия армиясининг ҳужумкор операциясини қўллаб туради”, - деди у мудофаа вазири Сергей Шойгу билан “Россия 1” телеканали орқали трансляция қилинган учрашув пайтида.