30 сентябрь куни Қозоғистон хавфсизлик кучлари ИШИДни қўллаб-қувватловчи материаллар тарқатган эркакни қўлга олишди. Бу ҳақда TengriNews нашри хабар берди. Полициянинг аниқлаштиришича, эркак бу материалларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.
Шу билан бирга, яқинда мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиб, Сурияга ИШИД таркибига қўшилиш учун йўл олган 10 нафар одамни тўхтатиб қолди.