Эронлик генерал, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибидаги “Кодс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг 2015 йил июлида Москвага ташриф буюриши Россия томонидан Сурияда операция ўтказиш режаларининг яратилишига замин бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Сулаймоний стол устида Сурия харитасини ёйди, - дейилади хабарномада. – Руслар жуда хавотирда бўлиб, Асадга бўлаётган хатарни тушунишар эди. Эронликлар уларни вазиятни тўғирлаш мумкинлигига ишонтиришди.

Шу пайтда Сулаймоний уларни ҳаракатга ундади”.
Операция Эрон ва Россия томонидан 4 ой давомида режалаштирилган. Илгари Сулаймоний Сурияда исёнчиларга қарши ер усти операцияларини назорат қилган бўлса, энди Россия ва Эрон ҳамкорлигидаги янги операцияни ишлаб чиқмоқда.