Россия мудофаа вазирлиги вакиллари АҚШ бошчилигидаги коалиция давлатлари ҳарбий атташеларига ИШИД жангарилари ўрнашган ҳудудлар ҳақида маълумот беришни сўради. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Бизнинг ИШИД позициялари ҳақидаги ахборотимиз кўп бора текширилган ва аниқдир. Аммо ИШИДга қарши коалиция ҳарбий идораларида қўшимча маълумотлар бўлса, улардан бу маълумотларни бизга тақдим этишни сўраймиз”, - деди генерал-полковник Андрей Картаполов.

У, шунингдек, бундай ахборот авиация операцияларини режалаштиришда инобатга олинишини таъкидлади.