АҚШ томонидан таклиф қилинган ИШИДга қарши кураш жараёнини мувофиқлаштириш борасидаги таклиф Россия томонидан қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков айтиб ўтди.

“Россия мудофаа вазирлиги Пентагоннинг илтимосига жавоб бериб, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш доирасида ҳамкорлик қилишни мувофиқлаштириш бўйича таклифни қисқа фурсатда кўриб чиқди, - деди у. – Умуман олганда, бу таклифлар реализация учун қабул қилиниши мумкин”.