ИШИД террорчилари Сурия шаҳарларининг аҳоли яшайдиган даҳаларига қурол-аслаҳаларни кўчиришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

"Террорчилар маскировка қилинган қурол-аслаҳа ва техника базаларининг бизнинг разведкамиз томонидан аниқланишининг юқори самарадорлиги ва уларнинг яқин орада йўқ қилинишини англаган ҳолда, қурол-аслаҳаларни шаҳарларнинг аҳоли яшайдиган даҳаларига кўчириш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда", деб айтилмоқда хабарда.

Вазирликнинг таъкидлашича, "бунда жангарилар Россия авиацияси ҳеч қачон масжидларга зарба бермаслигини билган ҳолда зирҳли техникани масжидлар ёнига жойлаштирмоқда".

"Буларнинг барчаси террорчиликка хос бўлган ҳаракатлардир", деб айтилмоқда вазирликда.