Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда "ИШИД" жангарилари позицияларига Россиянинг Каспий флотига тегишли ҳарбий кемалардан қанотли ракеталар билан зарба берилгани тасвирланган видеони чоп этди.

Аввалроқ Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий флоти кемалари Сурияда "ИШИД" жангариларига қарши операцияда иштирок этишни бошлагани маълум қилинганди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу айтиб ўтди. Шойгунинг айтишича, жангариларга қарши 26 та ракета зарбаси берилган.