Россиянинг Челябинск вилоятида полициячилар тўхтатган автомобилнинг ҳайдовчиси 9 ёшли болакай бўлиб чиқди. Салонда эса 12 ёшли қиз ўтирарди. Бу ҳақда Ura.ru ресурси хабар бермоқда.

Айтилишича, ёш автомобилчилар АЁҚШга келиб, машинани ёқилғига тўлдирдилар. Ҳуқуқ-тартибот органларига болакай бобоси машинасини ҳайдашга рухсат беришини айтди.
Аммо вояга етмаган болаларнинг қариндошлари уларга ҳеч ким машина билан ёлғиз чиқиб кетишга рухсат бермаганини таъкидламоқда.