Россияда рубль қадри пасайиши россияликларнинг ҳажга бориш кўрсаткичларига таъсир қилди

Жамият 07 Октябрь 2015 2685

Жорий йилги ҳаж маросимларини адо этиш учун Саудия Арабистонидаги Макка ва Мадина шаҳарларига Россиядан белгиланган 16,4 минг киши ўрнига 13,2 минг киши борди. Бу эса илк марта белгиланган квоталарнинг тўлдирилмаслиги бўлди. Бу ҳақда Москвадаги матбуот анжумани вақтида Россия мусулмонлар диний бошқармаси вакили Али Хасанов маълум қилган.

"Бу йилда 13,2 минг нафар россиялик ҳажга борди. Кўрсаткичларнинг пасайиши доллар курси билан боғлиқ бўлди, сафар харажатлари қимматлашди. Натижада ҳажга боришни истаганларнинг барчаси ҳам бунга эриша олмади", дейди Али Хасанов.

У Чеченистон ва Ингушетия ҳудудидан квотада кўрсатилганларнинг барчаси ҳажга борганини таъкидлаган. Шунингдек, бу йилда Қримдан ҳажга борувчилар сони 2 баробар ортган.

"Бу борадаги якуний кўрсаткичлар 10 октябрь куни, барча зиёратчилар ватанга қайтиб келганидан кейин маълум бўлади", дейди у.

Маълум қилинишича, Россияда ҳажга бориш харажатлари 1 киши учун 2,9 минг доллардан 8,5 минг долларгача бўлган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар