Россиянинг БААдаги элчихонаси расмий Twitter’и орқали Суриядаги уруш ҳақида ҳазиллашганликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Элчихона машҳур расмни твит қилди.

Ушбу расмда Суриядаги қуролли гуруҳларнинг барчаси мутлақо бир хил қилиб тасвирланган. Расмнинг изоҳида гранатомётни “кесиб” олиб, исёнчилардан бирига бериш таклиф қилинади. Яъни ҳар қандай ҳолатда натижа салбий бўлишига ишора қилинади.

The Independent нашрининг фикрича, бу расм АҚШ коалицияси бошчилигида ҳаракат қилаётган Сурия мухолифатининг “ҳиссаси ерга уради”.