Самарқандда дастлабки икки қаватли автобус – даблдекерлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» корхонаси вакили Фаррух Ризаев Тошкентдаги сайёҳлик ярмаркаси вақтида маълум қилган деб ёзади Sputnik нашри.

Унинг сўзларига бу ғояга сайёҳлик фирмаларидан бирининг тавсияси сабаб бўлган. Тошкентда мазкур экскурсияга мўлжалланган автоуловнинг ҳаракати самарали келгани таъкидланган.

«Самарқанд — Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик бренди. Қадим шаҳар ҳудудига бу каби янги турдаги автоуловларни жорий қилиш яхши натижа беради деб ҳисоблаймиз», — дейди Ризаев.

Ризаев шунингдек, дастлабки босқичда Самарқандга олтита шу турдаги автобуслар хитойлик ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади. Заруриятга қараб бу автобуслар сони ошиши мумкин.

Автобусларда саккиз тилда Самарқанд ва унинг тарихи бугуни ҳақида сўзлаб берувчи аудиогидлар янграб туради.