Самарқанддаги бир неча тўйхонада газ сўриб олиш мосламаларидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани аниқланди

Жамият 07 Октябрь 2015 2500

Журналист Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган бир қатор тўйхона ва ресторанлардаги ҳолатни ўрганди. Унда ҳаётга татбиқ этилиши лозим бўлган тавсия ва тартибларга тўйхона раҳбарлари бефарқлик билан қараётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетасининг интернетдаги сайтида ёзилган.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги «Баҳор» тўйхонаси бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатаётганлигига қарамасдан, бинонинг лойиҳа ва кадастр ҳужжатлари, экспертиза хулосалари йўқлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу тўйхона бинода ноқонуний равишда газ сўриб олиш мосламаси ўрнатилган. Ошхонада эса синовдан ўтказилмаган маиший газ баллонларидан фойдаланилмоқда. Кузатув камераси ва терминал аппарати ишламайди.

«Хазора» тўйхонасида ҳам терминал аппарати ўрнатилмаган. Бинода ёнғиндан хабар берувчи автоматик мосламалар йўқ, табиий газдан эса резина шланглар орқали фойдаланиб келиняпти. Ошхона санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди", дейилади хабарда.

«Золотой дворец», «Феруза» тўйхоналарида қўлбола газ сўриб олиш мосламаларидан ноқонуний тартибда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, шаҳар газ филиалининг масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган ва тармоқдан узиб қўйилган. Ошпазлар махсус иш кийим билан таъминланмаган, хизматчиларга меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаган, уларда тиббий кўрик дафтарчалари йўқлиги қайд этилган.

"Ошхоналар санитария-гигиена қоида ва талабларига мутлақо жавоб бермайди. Чиқиндилардан тозаланмаган, тоза ичимлик суви ва оқова тармоғига уланмаган, носоз электр тарқатиш қутилари ва электр розеткалари, хавфли маиший газ баллондан фойдаланиб келинган", деб ёзади журналист.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар