Самвел Бабаян: Эртага ўзимизнинг энг яхши футболни кўрсатишга ҳаракат қиламиз

Спорт 07 Октябрь 2015 2676

Баҳрайн ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот-анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда терма жамоанинг матбуот хизмати бош котиби Санжар Ризаев ўз блогида маълум қилган.

Дастлаб Бабаян журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган.

"Барча журналистлар ва ҳамкасбларимизга хайрли оқшом тилайман. Мен Баҳрайнга биринчи марта келганим йўқ. Яна бир марта шу ерга келганимдан хурсандман. Бу ерга клубда фаолият олиб борган пайтларимда ҳам келгандим. Манама шаҳри йилдан йилга чирой очиб ормоқда", дейди у кириш сўзлари ўрнида.

"Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, эртага бизни осон бўлмаган ва кучли мураббийи бор бўлган рақиб кутмоқда. Бир қатор ажойиб футболчиларга эга бўлган мазкур жамоага қарши майдонга чиқамиз. Биз учун ҳар бир ўйин максимал даражадаги эътиборни талаб қилади. Бу менинг учинчи расмий ўйиним. Эртага ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", дейди Бабаян Ўзбекистон термасининг эртанги ўйиндаги имкониятлари бўйича берилган саволаг жавобан.

Агар икки жамоанинг ўзаро ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон расмий ўйинларда деярли зафар қучмаган. Нима деб ўйлайсиз, эртага тарих ўзгариши мумкинми?

"Футбол ажойиб спорт тури ҳисобланади. Ўйлашимча, ҳар бир нарсанинг охири бор. Умид қиламанки, эртага ўзаро ўйинлардаги омадсиз натижаларимизга барҳам берилади", дея жавоб қайтарган мураббий Ўзбекистон терма жамоасининг Баҳрайн терма жамоасига қарши расмий ўйинларда кўпинча мағлуб бўлиб келгани эслатилган саволга жавоб бериш асносида.

Шунингдек, терма жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев терма жамоа эртанги ўйинга тайёрлиги, футболчиларда ҳамиша жанговар руҳ ҳукмрон бўлгани, терма жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолати ҳам жойида эканлиги ҳақида гапирган.

"Олдимизда жиддий ўйин турибди ва вазифа ғалаба қозонидан иборат. Жамоадошларим 100 фоиз куч билан ҳаракат қилишади", дея ишонч билдирган у.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар