Сурия можароси: 7 октябрь куни Яқин Шарқ минтақасига боғлиқ ҳолда содир бўлган муҳим воқеалар

Жаҳон 07 Октябрь 2015 9425

30 сентябрь куни Россия Сурия ҳудудида ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишга киришгач, минтақадаги вазият ва кучлар мувозанати ўзгарди. Октябрь ойида бу ҳудуд бўйича янада кўплаб сиёсий юришлар амалга оширилмоқда ва матбуот янгидан янги воқеалар ҳақида бонг урмоқда.
Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Россия Мудофаа вазирлиги: ИШИД Сурияда Россия авиациясига бўҳтон ағдариш учун масжидларни портлатиши мумкин>>

Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков вазирлик ИШИД жангарилари Пальмира ва Суриянинг бошқа жойларида Россия авиациясини айблаш мақсадида масжидларни портлатиши эҳтимоли мавжудлигини истисно қилмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги: ИШИД жангарилари қурол-аслаҳаларни Суриянинг аҳоли яшайдиган даҳаларига кўчирмоқда>>

ИШИД террорчилари Сурия шаҳарларининг аҳоли яшайдиган даҳаларига қурол-аслаҳаларни кўчиришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.  

Оқ Уй: Суриядаги вазият АҚШ ва Россия ўртасидаги билвосита урушга айланмайди>>

Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Суриядаги ихтилоф АҚШ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликка айланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Reuters: Сулаймоний Россиянинг Суриядаги операциясида асосий ўрин тутмоқда>>

Эронлик генерал, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибидаги “Кодс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг 2015 йил июлида Москвага ташриф буюриши Россия томонидан Сурияда операция ўтказиш режаларининг яратилишига замин бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. 

ОАВ: Сурияда қўрқмаган ғалаба қилади>>

АҚШ президенти Барак Обама Сурия ихтилофидаги иштирокини фаоллаштиришдан қочаётган бир пайтда Россия етакчиси Владимир Путин вазиятни ўз томонига оғдиришга интилмоқда. Шундай экан, The Weekly Standart нашрининг фикрича, бу жангда энг жасур ғалаба қозонади.

FT: Россия ва АҚШ Сурияда ўзларини ақлсиз тутмоқда>>

Владимир Путин Сурияда ҳарбий кампания ўтказиб, шу йўл билан ўзининг Яқин Шарқдаги ўрнини мустаҳкамламоқчи, деб ҳисоблайди The Financial Times нашри.
Шу билан бирга, колумнистнинг фикрига кўра, яқинда Россия етакчиси АҚШ аллақачон тушуниб етган нарсани англайди: ғалаба нисбий тушунчадир.

Шойгу: Тўртта Россия кемасидан Суриядаги ИШИД нишонларига ракета зарбалари берилди>>

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Каспий денгизи ҳавзасида жойлашган 4та Россия ҳарбий кемасидан Суриядаги ИШИД нишонларига қарата 26та ракета учирилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости хабар берди.

Довудўғли: Россиянинг Суриядаги 57 зарбасидан фақат 2таси ИШИДни нишонга олган эди>>

Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғлининг баёнотига кўра, Россиянинг Суриядаги 57 зарбасидан фақат 2таси ИШИДни нишонга олган эди, қолганлари эса мухолифат позицияларига берилган. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

Сурия армияси Россия авиация кўмагида ИШИДга ҳужум қилади>>

Reuters агентлиги Сурия ҳуқуқ ҳимоячиларига ишонган ҳолда Сурия армияси ва Дамашққа содиқ кўнгилли кучлар радикалларга қарши ер усти операциясини ҳозирлаётганини маълум қилди. Бу Россия операция бошлаганидан буён Сурия армиясининг биринчи йирик ер усти операцияси бўлади.

Путин: АҚШ Россияга ИШИД координаталарини бериши лозим>>

Россия президенти Владимир Путин АҚШ мудофаа вазирлигига ИШИДнинг позициялари хусусида маълумот тақдим этиши лозимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

АҚШ бошчилигидаги коалиция асосан ИШИДнинг Ироқдаги базаларига зарба бермоқда>>

Рейтер нашрида ёзилишича, АҚШ ва иттифоқчилар коалицияси асосан ИШИДнинг Ироқдаги базаларига зарба бермоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда "ИШИД" позицияларига Россия кемаларидан зарба берилгани видеосини чоп этди>>

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда "ИШИД" жангарилари позицияларига Россиянинг Каспий флотига тегишли ҳарбий кемалардан қанотли ракеталар билан зарба берилгани тасвирланган видеони чоп этди.

Сергей Шойгу: Россия авиацияси Суриядаги операция бошидан бери "ИШИД"нинг 112 та объектига зарба берди>>

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бугунги кунгача россиялик ҳарбийлар Суриядаги ҳарбий операция бошланганидан бери "ИШИД"нинг 112 та объектига зарба берганларини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Пентагон: АҚШ Россия билан фақат унинг Суриядаги стратегияси ўзгарганидан сўнг ҳамкорлик қила бошлайди>>

Россия Сурияда “янглиш стратегияси”ни давом эттирар экан, АҚШ у билан ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнот берди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49337 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1021 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 427 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1713 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1301 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2076 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2349 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3409 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3359 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар