Суриянинг ҳукумат армияси Россия авиациясининг "ИШИД" позицияларига зарбалар бериши билан бир вақтда қуруқликда жангариларга қарши ҳужумни бошлади, деб айтди Суриянинг Москвадаги элчиси Риёд Ҳаддод РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида.

"Россия ҳарбий-коинот кучлари "ИШИД" позицияларини бомбардимон қилишни бошлаган кундан Сурия армияси бизни қўллаб-қувватлаётган қаршилик кучлари билан бирга қуруқликдаги ҳужумни бошлади", деб айтмоқда Ҳаддод.

Ҳаддоднинг таъкидлашича, Россиянинг Суриядаги зарбалари жангариларни "саросимага солиб қўйган", чунки улар ўзларида "ҳақиқий авиазарбалар қандай бўлишини ҳис қила бошлашган".

"Жангарилар Россия авиацияси зарбаларига қарши бефойда бўлган туннеллар қурилиши тактикасини қўллашмоқда. Ва асосийси, Россия авиацияси ҳавога кўтарилишидан аввал, разведка самолётлари мутлақ аниқликка эришиш мақсадида жангарилар жойлашган эҳтимолий ҳудудларни қарийб 10 марталаб такрор ва такрор учиб чиқишмоқда", деб таъкидлаб ўтди Ҳаддод.