Юрген Клопп “Ливерпуль”ни қабул қилиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берган.

Хабарга ёзилишича, германиялик 48 ёшли мутахассис "мерсисайдликлар" билан 3 йиллик шартнома бўйича келишиб олган ва пайшанба куни битимга имзо чекади.

Клоппнинг расман “Ливерпуль” бош мураббийи бўлгани эса шу ҳафта охирида расман эълон қилиниши айтилмоқда.

Шунингдек, Клопп "Ливерпуль"да ўзининг собиқ жамоаси “Боруссия”дагидан кўпроқ маош олиши ҳақида ёзилган.
Маълумот учун, у дортмундликлар жамоасида ишлаган вақтида йилига 3,6 миллион фунт (4,8 миллион евро) маош оларди.

Аввалроқ Клопп унга трансфер сиёсатида мустақиллик берилса, «Ливерпуль»да ишлашга розилиги ҳақида хабар қилинганди.