Россиялик рэпер Тимати президент Владимир Путиннинг туғилган куни муносабати билан янги клип ишлади.
Янги қўшиқда Тимати Путинни “оқ ҳукмдор” деб атайди, нақаротда эса “Менинг энг яхши дўстим – президент Путин” сўзлари такрорланади. Клип Москвадаги Қизил майдонда суратга олинди.

Бугун, 7 октябрь куни Путин 63 ёшга тўлди. Илгарироқ унинг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун давлат раҳбари кўзга кўринган хоккейчилар билан бирга муз устига тушишини маълум қилган эди.