Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигида жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг ваколатли органлари вакиллари иштирокида эксперт учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар халқаро автомобил ташувлари борасидаги иккитомонлама ҳамкорликнинг ҳозирги кундаги ҳолати юзасидан фикр алмашиб, икки давлат ўртасидаги юк ташувлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси ҳукумати ўртасидаги халқаро автомобил қатновлари ҳақидаги ўзаро битим лойиҳасининг якуний таҳририни муҳокама қилди ва уни имзолади.