Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 февралда “2016 йил Рио-де-Жанейро (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1923-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Мустақиллигимизнинг 24 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида, жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Республикадаги махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ўртасида анъанага айланиб келаётган навбатдаги Республика Паралимпия ўйинларини ўтказди.

Паралимпия ўйинларининг дастурига асосан енгил атлетика, сузиш ва дзюдо спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ушбу ўйинларда жаъми 200тадан ортиқ интернат тарбияланувчилари иштирок этди.

II Паралимпия ўйинлари ташкилотчиси Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси бўлди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг эсталик совғалари топширилди.