Мухолиф Халқ республикачи партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли мамлакатнинг ИШИДга қарши халқаро коалициянинг ҳарбий амалиётларида иштирок этиши лозимлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда сиёсатчи Euronews каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“ИШИДга қарши операция ҳолатида биз, Халқ республикачи партияси, ҳарбий қонун лойиҳаси учун овоз берамиз”, - деди у.
Шунингдек, у Туркия Сурия ихтилофининг ҳеч бир томонини қўллаб-қувватламаслиги лозимлигини айтди: “Асад биланми, усизми, бизга муҳим эмас. Сурияда тинчлик ўрнатилиши лозим”.