United Airlines самолёти иккинчи учувчининг тоби қочиши натижасида бошқа штатга мажбуран қўнди

Жаҳон 07 Октябрь 2015 1387

United Airlines авиакомпаниясига тегишли, Хьюстон шаҳридан (Техас штати) Сан-Францискога ( Калифорния штати) учаётган йўловчи самолёт Нью-Мексика штатининг Альбукерке шаҳрига мажбуран қўнишни амалга оширди.

CNN телеканали орқали хабар қилинишича, бунга иккинчи учувчи ўзини ёмон ҳис қила бошлагани сабаб бўлган.

Хабарда айтилишича, Альбукеркеда унинг ўрнига бошқа учувчи тайинланган ва кўп ўтмасдан парвоз давом этган.

Кўпроқ янгиликлар