WP: АҚШ Адлия вазирлиги минглаб маҳбусларни муддатидан аввал озодликка чиқаришга тайёрланмоқда

Жаҳон 07 Октябрь 2015 2220

Америка Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги яқин вақтлар ичида зўравонликка қўл урмаган ҳолда жиноят содир этиб, жазони ижро этаётган бир неча минг кишини муддатидан олдин қамоқхоналардан чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

30 октябрдан 2 ноябрга қадар федерал қамоқхоналардан 6 мингга қадар киши озод этилиши мумкин, дея ёзмоқда Washington Post.

Қайд этилишича, мазкур қарор сўнгги ўн йилларда узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган гиёҳванд моддаларга қарам кишиларга нисбатан адолатнинг тикланишига хизмат қилади. Шунингдек, муайян шартлар эвазига муддатидан олдин озод қилиш орқали қарийб тўлган қамоқхоналар бўшатиб олинади.

Барча жараёнлар 46 минг нафаргача кишини қамраб олиши мумкин, уларнинг 6 минг нафари 2015 йил кузида озод қилинса, яна 8,5 минг киши келгуси йил кузигача эркинликка чиқарилади.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги прокурорларга зўравонликка асосланмаган наркотиклар билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қатъий жазоларни қўлламасликни топширган. Табиийки, бу буйруқ уюшган жиноий гуруҳ ва наркокартеллар аъзоларига тегишли эмас.

Ҳибсда сақланаётганлар озодликка чиқиш учун бу ҳақда қарор қабул қилинганидан сўнг маъмуриятга билдиришнома топширишлари лозим.

Ушбу ташаббусга эътироз билдириб, жиноятлар сони ортиши мумкинлигидан ҳайиқаётганларга жавоб тариқасида Адлия вазирлиги собиқ жиноятчилар доимий назорат остида бўлиши, уларнинг учдан бир қисмига яқини эса ўз ватанларига қайтариб юборилишини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар