ИШИД гуруҳи ўзининг Афғонистон ҳудудидаги фаоллигини оширмоқда. Жангариларнинг салмоқли гуруҳи мамлакат шарқида ўрнашиб олди. Бу ҳақда америкалик генералга иқтибос келтирлган ҳолда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Генерал Жон Кэмпбелнинг сўзларига қараганда, жангариларнинг энг катта қисми Покистон чегарасидаги Нангарҳар вилоятида жойлашиб олган. Радикаллар жамоаси “Таҳрики Толибон Покистон” аъзоларини ўз сафларига жалб қилиш ҳисобига ўсмоқда.

“ИШИДнинг кўп тарафдорлари зотан Толиблардир. Балки ИШИДга қўшилиш кўпроқ ресурсга эга бўлиш воситасидир. Шундай қилиб, Толиблар футболкаларини алмаштириб, бошқа байроқ кўтардилар”, - таъкидлади зобит.