Холид Эргенч Каннда "Муҳташам юз йил"нинг давомини тақдим қилади

Маданият 07 Октябрь 2015 3294

Кўпчилик томошабинлар орасида оммалашиб кетган, турк султони Сулаймон фарзандларининг аянчли тақдири ҳақидаги "Муҳташам юз йил" турк сериалининг мухлислари ҳали кўз ёшларини артиб улгурмасидан Туркияда сериалнинг давоми – "Муҳташам юз йил. Кёсем" сериалини суратга олиш ишлари бошланди.

Янги сериал томошабинларни султон Сулаймондан юз йилдан кейин Усмонийлар империясига ҳукмронлик қилган султон Аҳмад I давридаги воқеалар билан таништиради. Султон Сулаймоннинг биринчи қонуний рафиқаси бўлган Александра-Хуррам тарихининг оламшумул муваффақиятидан кейин сериал продюсери Темур Савжи экранда Аҳмад Биринчининг рафиқаси Кёсемнинг образини гавдалантиришга қарор қилди.

Султон рафиқасининг турли даврлардаги ролини тўрт нафар актриса ижро этади. Улар орасида голливудлик актриса Сара Хайланд ҳам бор. Асосий даврдаги Кёсемнинг ролини малласоч грек актрисаси Анастасия Тсилимпоу ижро этади. "Муҳташам юз йил" мухлислари Тсилимпоунинг Хуррам хонимнинг ролини ижро этган актриса Марьям Узерли каби машҳурликка эришишига унчалик ишонишмаяпти, бироқ актриса сериалда суратга тушиши эвазига Грецияда катта ҳақ олувчи 2-рақамли актрисага айланди.

Маълумотларга кўра, Кёсемнинг қизлик пайтидаги ролини Берен Саат ўйнаши ҳақидаги баҳслар ҳали ҳам тўхтамаган, чунки актриса ҳали ҳам сериалнинг бирорта афишасида пайдо бўлмади.

Янги сериалнинг биринчи сериясини Франциянинг Канн шаҳрида султон Сулаймон ролини ижро этган Холид Эргенчнинг ўзи тақдим қилади. Актёрнинг ўзи сериалда рол ижро этишини тасдиқламади. Сериал дунё телевидениеларида 2016 йилда пайдо бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар