Японияда Абэ бош вазирликка қайта тайинланганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқди

Жаҳон 07 Октябрь 2015 2055

Япон ҳукумати вазирлари Синдзо Абэнинг бош вазирликка қайта тайинлангани ва янги Вазирлар Маҳкамаси шакллантириш зарурлиги муносабати билан истеъфога чиқиш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Сентябрь ойи аввалида ҳукмрон Либерал-демократлар партияси вакиллари Абэни келгуси уч йил муддатга қайта сайлаган эди.
Reuters маълумотларги кўра, 18 нафар вазир мансабидагиларнинг қарийб ярми ўз лавозимларини сақлаб қолади.

Тахминларга кўра, ҳукуматдаги асосий шахслар, жумладан, молия, иқтисод, мудофаа ва ички ишлар вазирлари ўз лавозимларида фаолият кўрсатишда давом этади.

Кўпроқ янгиликлар