Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи шахс уйида дазмолни ёқиб сўнг уни назоратсиз қолдириб кетган. Натижада, ёнғин содир бўлган ва уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ҳамда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.

Шунга ўхшаш ҳолат Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида ҳам юз берди. Уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиққан, уйнинг 120 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

ИИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон республикаси ҳудудида 291та ёнғин қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 276 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 12 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.