“MIT.uz” миллий интернет танлови ғолиблари номи эълон қилинди

Технология 07 Октябрь 2015 3947

6 октябрда Тошкент шаҳридаги Туркистон саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорлигида ўтказилган “MIT.uz” III миллий интернет танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган саккиз юздан ортиқ интернет сайт муаллифлари ва ишлаб чиқувчилари иштирок этди. Унда Uz доменидаги веб-ресурслар билан бир қаторда хорижий доменларда жойлаштирилган сайтлар ҳам танлаб олинди.

Энг яхши ижодий ишлар ўн асосий ва олти қўшимча номинация бўйича саралаб олинди.

«Кun.uz» сайти - “Энг яхши янгиликлар сайти”;

«Keksаlik.uz» сайти - “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги энг яхши сайт; 

«tarix.uz» сайти - Ўзбекистоннинг бой маданияти, санъати, тарихи ва мустақиллик ғоясини акс эттирган энг яхши сайт; 

«Umid.zn.uz» сайти - Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарларнинг ободлиги ва фаровонлигини акс эттирувчи энг яхши сайт;


Шунингдек, “Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини акс эттирувчи энг яхши сайт”, “Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи энг яхши сайт”, “Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт” ва бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Қайд этиш керакки, 2013-2015 йиллар давомида танловда жами 2800 нафардан зиёд йигит-қиз иштирок этди. Улар томонидан 1300дан ортиқ веб-сайт, қарийб 1500 фотосурат, видеоролик ва фотоколлекциялар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, тақдим этилган сайтларнинг 40 фоиздан ортиғи шу йилда ишга туширилган.

Кўпроқ янгиликлар