Адабиёт йўналишида Нобель мукофоти беларусь ёзувчисига берилди

Маданият 08 Октябрь 2015 3086

2015 йил учун адабиёт йўналишида Нобел мукофоти таниқли беларусь ёзувчиси Светлана Алексиевичга тақдим этилди. Бу ҳақда 8 октябрь куни Стокгольмда Швед академиясининг доимий котиби Сара Даниус маълум қилди.

Алексиевич ҳужжатли-бадиий наср йўналишида ижод қилиб, ҳозирга қадар чечен уруши, Чернобил, Иккинчи жаҳон урушига бағишланган (“Урушда аёл тасвири йўқ” (1985), “Сўнгги гувоҳлар” (1985), “Сеҳрланган ўлим” (1993), “Чернобил жанозаси” (1997), “Сэконд хэнд вақти” (2013) номли бадиий-ҳужжатли асарларни яратган.

Уларнинг аксарияти 20дан ортиқ тилларга таржима қилинган.

Алексиевич, ўнлаб мукофотлар соҳиби ҳисобланади. Жумладан, Россиянинг “Триумф” (1997), Иоганн Готфрид Гердер (1999) мукофоти, Ремарка (2001), танқидчилар миллий мукофоти (АҚШ, 2006) ва бошқалар.

Адабиёт йўналиши XIX аср сўнгида швед саноатчиси ва ихтирочиси Альфред Нобель таъсис этган беш мукофотнинг бири ҳисобланади.

Тақдирлаш маросими анъанага мувофиқ, Нобел мукофоти асосчиси вафот этган сана – 10 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтади. Мукофот пули қиймати эса 2015 йилда 8 миллион швед кронаси (953 минг доллар)ни ташкил этади.

Ўтган йилда бу мукофот франциялик Партик Модианога топширилганди.

9 октябрь куни тинчлик йўналишида Нобель мукофоти ўз эгасини топади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар