Adidas компанияси таги 3D-принтерда босиладиган Futurecraft 3D кроссовкалари концептини тақдим этди. Компания тарқатган релизда таъкидланишича, пойафзалнинг таги у сотилаётган жойда харидорнинг оёғидан андаза олинган ҳолда принтердан чиқарилади.

Махсус ускунадаги бир неча дақиқали югуришдан сўнг харидор оёғининг қуймаси ҳосил бўлади, у оёқ шаклини айнан такрорлайди ва спорт билан шуғулланишни қулайлаштиради. Бу қуйма асосида принтердан таглик чиқарилади.