Калифорния штатидаги Сакраменто шаҳри суди журналист Мэттью Кисни Anonymous хакерлик гуруҳи аъзоси сифатида тан олди.

Судда айтилишича, ушбу журналист хакерларга Los Angeles Times газетаси сайтини бузишда кўмаклашган.

Терговда аниқланишича, 28 ёшли Кис Los Angeles Times газетасини ўз таркибига олувчи The Tribune Company медиакорпорацияси ходими сифатида ишлаган.

The Tribune Company ушбу хакерлик ҳужуми туфайли 18 минг доллар миқдорида моддий зарар кўргани ҳақида маълум қилган.

Суд Мэттью Кис иши бўйича якуний қарорини 2016 йилнинг январида эълон қилиши кутилмоқда. Унга 25 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Лекин оқловчи ҳуқуқшунослар журналистга тайинланадиган жазо муддатини 5 йилгача камайтиришга уриниб кўришмоқчи.

Журналистнинг адвокати суднинг дастлабки қарори бўйича шикоятнома тақдим этиб бўлган.