АҚШ Конгресси 2016 йилги мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, у Украинага қурол-яроғ етказиб берилишини кўзда тутади.

Ҳужжатда Киевга разведка маълумотларининг ҳам берилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Украина ҳукумат қўшинларини тайёрлаш харажатлари ҳам кўзда тутилган.