АҚШ конгрессменлари разведка хизматларининг ҳаракатлари юзасидан тафтиш ўтказмоқда. Уларнинг фикрича, агентлар Россиянинг Сурияга кириб келишидаги ҳарбий миқёсларни баҳолашда жиддий хатоликларга йўл қўйган.

Сенат ва Вакиллар палатасининг разведка қўмиталари биргалашиб суриштирувни олиб бормоқда.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Россиянинг Сурияга осонликча кириб келиши биринчи галда разведканинг айби сифатида кўрилмоқда. Улар тўғри ва аниқ маълумотлар етказмаган, Россия таъсирини тўғри баҳолай олмаган.