БАА ҳукумати дзюдо бўйича Исроил терма жамоасининг мамлакат ҳудудида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишига рухсат бермади. Бу турнирда 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмалар берилади.

Абу-Дабида ўтказиладиган ушбу турнирда дунёнинг 83 мамлакатидан 500 нафардан ортиқ спортчи келиши кутилмоқда эди. Исроил эса 15 спортчидан иборат терма жамоани БААга олиб келмоқчи эди. Бу таркибдан 2013 йилги ЖЧда ғолиб бўлган Ярдан Жерби ва Европа ўйинлари чемпиони Саги Мукин ўрин олган.

2012 йилда Лондонда ўтказилган Европа ўйинларида Исроил терма жамоаси биронта медал олмаган.

Қайд этиш керакки, БАА Исроилни давлат сифатида тан олмаган.