НАТО Россиянинг Суриядаги нишонлар бўйлаб қанотли ракеталардан зарба берганидан хавотирда, дея маълум қилди бош котиби Йенс Столтенберг альянс Мудофаа вазирлари йиғилиши олдидан.

“Биз Туркия ҳаво кенгликларини бузган ҳолда ҳаводан қанотли ракеталар зарбалари берилганини кузатдик. Буларнинг барчаси хавотирланиш учун сабабларни келтириб чиқариши муносабати билан ўз ташвишимизни билдирамиз ва Туркия ҳукумати билан яқин алоқаларни сақлаб қоламиз”, - деди бош котиб.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россия ҳарбий космик кучлари операциялар бошланганидан буён террорчиларнинг бошқарув пунктлари, тайёргарлик лагерлари ва қурол-яроғ омборларига қарата 100 мартадан зиёд зарбалар берди. Шу билан бир қаторда, 7 октябрь куни Каспий денгизида жойлашган 4та ҳарбий кемадан 26та қанотли ракета учирилди. Уларнинг аниқлиги 5 метрдан ошмайди.