Абдураҳмон Босния Герцеговинадаги Қуръонни ёд олган энг ёш хофиз бўлди. Боланинг отаси Абдураҳмон 3 ёшидан бошлаб Қуръони каримни ўқишга киришганини айтди. «У Муқаддас Каломнинг биринчи вароғини 3 кунда ёдлаб олганди” деб хотирлади отаси Хамзалий Табакович.
Албатта бундай натижага эришиш учун болакай кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келди. “Хофиз бўлиш учун баъзи нарсалардан кечиш керак. Дўстларим билан ўйнашдан тийилишга тўғри келди”, дейди Абдураҳмон.

Манба: Muxlis.uz