Давлат Тошкент агрегат заводининг асосий акциядорига айланади

Ўзбекистон 08 Октябрь 2015 1829

Тошкент агрегат заводи “Ўзагросаноатмашхолддинг” холдинг компанияси устав фондига 98.14 фоиз акцияларини бериб юборди. Бу ҳақда компания хабарномаси орқали хабар қилинди.

Акциялар давлат раҳбари 2015 йил 15 майида тасдиқлаган “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ холдинг таркибига ўтказилган. Ушбу ҳужжат доирасида машинасозлик корхоналари структурасида ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шу тариқа, корхонанинг асосий акциядорига давлат айланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар