Эксперт: “Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари минтақа хавфсизлигида ҳал қилувчи аҳамиятга эга”

Ўзбекистон 08 Октябрь 2015 3917

Ўзбекистонлик эксперт, “Сиёсат” ахборот-таҳлил маркази директори Шуҳрат Орипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муносабати билан ўзбек-туркман муносабатлари бўйича фикр билдириб, 2007 йилда имзоланган Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартнома икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги дўстона ва самарали мулоқотлари, халқлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг доимий тус олишини таъминлаётганлигини таъкидлади.

- Бугунги кунда Марказий Осиё минтақасида манфаатлар ва мафкуралар кураши тобора авж олиб бормоқда, - деди Ш.Орипов. - Шундай мураккаб вазиятда минтақа давлатларининг бир-бири билан ўзаро тушуниш, ишонч ва яхши қўшничилик асосида яқин ҳамкорлик қилиши миллатидан, динидан, фуқаролигидан қатьи назар минтақа халқларининг умумий манфаатларига тўла мос келадиган сиёсатдир. Айнан шу маънода Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларида кузатилаётган конструктив мулоқот ва ўзаро англашув муҳити алоҳида эътирофга лойиқдир. Чунки, Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатлари Марказий Осиё хавфсизлиги тизимининг узвий бўғини, таъбир жоиз бўлса, ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади.

Экспертнинг таъкидлашича, минтақавий ва глобал хусусиятга эга бўлган қатор масалаларда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг нуқтаи назарлари, ёндошувлари мос ёки ўхшаш. Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш, хусусан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳам икки давлат ўртасида умумий ёндошув мавжуд. Ҳар икки мамлакат афғон диёрида муҳим инфратузилма объектларини қайта тиклашга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилишини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Икки давлат Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласида ҳам ягона ёндошувга эга.

Ўзбекистон ва Туркманистоннинг миллий манфаатларга асосланиб юритаётган ташқи сиёсатида ҳам муштарак жиҳатлар талайгина. 2012 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясида мамлакатнинг турли ҳарбий-сиёсий блок ва альянслардан узоқ бўлиши; ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги; мафкуравий тамойиллар сабабли рўй бераётган турли тўқнашувларда, қўшни давлатлар ва ҳудудлар билан чегаралардаги қуролли можаролар ва кескинлик ўчоқларида иштирок этмаслиги ҳақидаги принциплар белгилаб қўйилган.

Бу йил БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган махсус Резолюцияга мувофиқ, Туркманистон доимий бетарафлиги ҳуқуқий мақоми халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганлигига 20 йил тўлади. Бетараф давлат мақомига эга бўлган Туркманистон сиёсий, иқтисодий, ҳарбий иттифоқ ва блокларга кирмаслик, оммавий қирғин қуролидан воз кечиш каби мажбуриятларни олган эди. Халқаро ҳарбий ва ҳарбий-сиёсий гуруҳлар ҳамда блокларда иштирок этишдан тўлиқ воз кечиш Туркманистонга минтақа ва дунёда қарама-қаршиликнинг бирор-бир шаклларига жалб этилмаслик ва бунда ўз хавфсизлиги кафолатларини сақлаб қолиш имконини берди.

Ўзбекистон бетараф Туркманистоннинг ташқи сиёсат принципларини ва сиёсий курсини, унинг глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, халқаро терроризм, диний экстремизмга қарши курашиш, иқтисодий интеграция ва минтақамиз мамлакатлари тараққиётига йўналтирилган халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

“Президент Ислом Каримов таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат алоқаларининг янада юқори босқичга кўтарилишида ва ривожланишида янги уфқларни очади. Ташриф доирасида имзоланадиган қатор муҳим ҳужжатлар икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий-шартномавий асосларини кенгайтиргани ҳолда, қадимдан яхши қўшничилик, қон-қардошлик асосида елкама-елка яшаб келган халқларимиз ўртасидаги тарихий ва маданий яқинлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, - деди Шуҳрат Орипов.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар