"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси даромадини яширганликда айбланиб, қамоққа олиниши ва қамалиши мумкин.

El Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, прокуратурага футболчининг отаси солиқлардан қочиб, ҳар хил "ўйинлар" қилганини маълум бўлмоқда.

Давлат прокурори Мессининг отаси 18 йилга, Леонинг ўзи эса, иштирокчи сифатида 22.5 ойга қамалишини сўрамоқда.

Лионель Месси ва унинг отасига нисбатан солиқ тўламаслик бўйича иш 2013 йилда очилган. Тергов футболчи Испания ғазнасига 4 млн евродан кўпроқ солиқ тўламаганини аниқлаган. Лионель бу маблағлардан фойдаланиш ёки уларни тақсимлаш борасида қарорларни қабул қилишда иштирок этмагани учун ундан барча айбловлар олинди. Аввалроқ футболчи умрида бирор сония вақтини ҳам шартномаларни ёки молиявий ҳужжатларни ўқишга ажратмаганини айтган.

Лионель тергов билан ҳамкорлик қилиб, 10 млн евродан кўпроқ солиқ тўлаб берди. Лионель барча айбловлар батамом олиниши учун яна 15 млн евро тўлаб беришга тайёр эди, бироқ маҳаллий ҳокимиятнинг рад жавобини олди.