Россия қирувчи самолётлари Сурия ҳаво ҳудудида АҚШга тегишли дронларга яқинлашди, деб хабар бермоқда манбаларга таянган ҳолда Fox News телеканали.

Қайд этилишича, бундай учта ҳолат қайд этилган.

"Биринчи гал биз русларнинг омади келди деб ҳисобладик. Бироқ бундай ҳолат яна икки марта такрорланди", деб айтди манба.

Бу орада АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари капитани Жефф Дэвиснинг айтишича, АҚШ дронлари рус самолётлари билан тўқнашиб кетмаслик учун ўз йўналишини ўзгартиришига тўғри келган.