Буюк Британия Болтиқбўйи минтақасида НАТО қуролли кучларини узоқ муддатга жойлаштиришда Германия ва АҚШ билан ҳамкорлик қилади. The Financial Times нашрининг ёзишича, бу тадбир Россия агрессиясининг олдини олиш учун амалга оширилмоқда.

“Биз қироллик ҳаво кучлари самолётларини Болтиқбўйича жойлаштирмоқдамиз ва Украина қуролли кучларининг тайёргарлигини амалга оширмоқдамиз. Энди Болтиқбўйи ва Польшада мунтазам кучларимиз туради”, - деди Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон.