Германия ИИВ: Германияда сентябрда 164 минг қочқин рўйхатдан ўтди

Жаҳон 08 Октябрь 2015 1415

Германияда шу йил сентябрь ойининг ўзида 164 мингга яқин қочқин рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда 7 октябрда Германия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Январдан сентябргача Германияга тахминан 577 минг муҳожир келган.

Германия муҳожирлар ва қочқинлар ишлари бўйича федерал муассаса маълумотларига кўра, сентябрда умумий ҳисобда қочқин мақомини бериш ҳақида 43071 мингта ариза топширилган. Бу 2014 йил сентябрга нисбатан 126,2 фоизга кўпроқни ташкил қилди.

Ҳаммаси бўлиб 9 ой давомида Германияда қочқин мақомини олиш ҳақида 303443 та ариза топширилган.

Кўпроқ янгиликлар