«Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунланганидан кейин «Манчестер Сити» клубини бошқаради.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, испаниялик 44 ёшли мутахассис инглизлар вакили Чики Бегиристайннинг таклифига ўз розилигини берган. Қайд этиш керакки, улар ўз вақтида Каталонияда бирга ишлашганди.

«Бавария» клуби Гвардиолага шу мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтиришни таклиф қилганди. Аммо у бу таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида «Манчестер Сити» Мануэл Пеллегрини билан 2017 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолаганди.

Ўз навбатида, мюнхенликлар Гвардиоланинг ўрнига "Боруссия Д" жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппни олиб келиш ҳақида ўйламоқда. Лекин кейинги ҳафта ичида Клопп "Ливерпуль" бошқарувига келиши кутилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.