3 октябрга ўтар кечаси Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула муниципалитетида рўй берган ер кўчкиси туфайли ҳалок бўлганлар сони 208 нафарни ташкил этмоқда. Камбрай-2 қишлоғида яшаганлардан яна 150 нафари бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.

2 октябрь куни кечаси бу ҳудудда ҳалокатли ер ўпирилиши юз берган ва қишлоқ минглаб тонна тош ва тупроқ остида қолган.

Фожиа юз берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб бораётган махсус хизматлар ходимлари ва кўнгиллилар сони 560 нафарни ташкил этади, бу жараёнда 28та техник восита иштирок этмоқда.

Шунингдек, қидирув ишларига махсус ўргатилган итлар жалб қилинган.

Айни вақтда тупроқ остида тирик қолганлар бўлиши мумкинлигига умид қолмаган.

Лекин Мексика ҳукумати ҳалок бўлганларнинг барчасининг жасадини топишга қарор қилган.

Ҳудудда об-ҳавонинг ноқулайлиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда. Айни вақтда бу ерда яна бир бор ер кўчкиси юз бериши эҳтимоли йўқ эмас.