3 октябрга ўтар кечаси Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула муниципалитетида рўй берган ер кўчкиси туфайли ҳалок бўлганлар сони 215 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан олдинроқ, тупроқ остидан 208 кишининг жасади чиқариб олингани хабар қилинганди. Шунингдек, 300 нафарга яқин кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Фожиа юз берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб бораётган махсус хизматлар ходимлари ва кўнгиллилар сони 560 нафарни ташкил этади, бу жараёнда 28та трактор ва экскаватор ҳамда 50та юк машинаси иштирок этмоқда.

Шу вақтгача ҳудуддан 48 минг кубометр тупроқ қазиб олинган.

Айни вақтда тупроқ остида тирик қолганлар бўлиши мумкинлигига умид қолмаган.

Лекин Мексика ҳукумати ҳалок бўлганларнинг барчасининг жасадини топишга қарор қилган.