ИШИД Афғонистондаги фаолиятини кенгайтиришга 70 млн доллар ажратди. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти раҳбари Худойберди Холиқназар маълумот берди.

Бу баёнотни Холиқназар “Марказий Осиё давлатлари миллий манфаатлари ва хавфсизлик сиёсати” мавзуидаги халқаро конференция чоғида бериб ўтди.
Унинг фикрича, ИШИД бу пуллар ёрдамида ишсиз ва камбағал аҳоли ўртасида ташвиқот юритади, сўз кучи етмаган жойда одамларга пул таклиф қилади.