Жаҳонда йирик демографик силжиш содир бўлмоқда, у яқин бир неча ўн йил ичида иқтисодий тараққиёт хусусиятларини ўзгартириб юборади. Жаҳон банки экспертларининг фикрича, Европага Африка ва Осиёдан юз минглаб одамларнинг кўчиб кела бошлаши амалда буюк ўзгаришларга бошланма ясаб берди.

Глобал иқтисодиёт камбағал давлатлар аҳолисининг бой давлатларга кўчиб ўтиши билан боғлиқ муаммога дуч келишда давом этади. Перу пойтахти Лимада тақдим этилган Демографик ўзгаришлар глобал мониторинги ҳисоботида мана шу тенденция қайд қилинди.
Тақдимот Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги учрашув доирасида бўлиб ўтди.