Клопп "Ливерпуль"га ўзи билан ёрдамчиларини ҳам олиб келиш шартини қўймоқда

Спорт 08 Октябрь 2015 1822

Юрген Клопп ва “Ливерпуль” клуби раҳбарияти германиялик мутахассиснинг иш шартларини муҳокама қилишда давом этишмоқда.

Bild нашрининг маълумотига кўра, 48 ёшли мутахассис агенти Марк Косичке билан иш шартларининг сўнгги масалаларини ҳал этиш ва шартнома имзолаш учун бугун Англияга боради. 9 октябрь куни эса Клопп “Ливерпуль” бош мураббийи сифатида оммага таништирилиши кутилмоқда.

Унинг йиллик маоши 10 миллион евродан иборат бўлиши айтилган.

Хабар қилинишича, “Ливерпуль” раҳбарияти Клопп Брендан Рожерснинг ёрдамчилари Шон О’Дрисколл ва Гэри Макаллистер билан ишлашини талаб қилмоқда.

Клопп эса ўз навбатида ўзининг Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидаги ёрдамчилари Желько Бувач ва Петер Кравьец билан биргаликда ишламоқчи.

Шунингдек, Клопп унга трансфер сиёсатида мустақиллик берилса, «Ливерпуль»да ишлашга розилиги ҳақида хабар қилинганди.

Қайд этиш керакки, ушбу мутахассисда "Бавария" жамоасида ишлаш варианти ҳам бор.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар